Комилжон Худойберганов оламдан ўтди

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси, юртимизда Олимпия ва Паралимпия спортини оммалаштиришда улкан ҳисса қўшган устозимиз Комилжон Худойберганов 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этдилар.

У киши улкан меҳнати ўлароқ мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек соғлом турмуш тарзини, Олимпия ва Паралимпия ҳаракатларини тарғиб қилувчи ва ватанга муҳаббати юксак бўлган ёш-авлодни тарбия қилишда улкан хисса қўшиб келаётган эдилар. Афсуски, бевақт ўлим уларни орамиздан олиб кетди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси меҳнат жамоаси ўзбек спорти фахрийси, устоз Комилжон Худойбергановнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Охиратингиз обод бўлсин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *