
Икки дивизионнинг собиқ чемпиони ирландиялик Конор МакГрегор енгил вазннинг собиқ чемпиони бразилиялик Рафаэль Дос Аьноснинг чақириғига жавоб берди.
“Биринчи навбатда Дастин Пьоре турибди. Аммо мен бу жангга тайёрман”,-деди МакГрегор
Маълумки, Дос Анос “UFC Vegas 14” турнирида Пол Фельдер устидан ғалаба қозонган эди. Шундан кейин у МакГрегорни жангга чорлаган.
Эслатиб ўтамиз, Конор навбатдаги жангини 2021 йил 27 январь куни “UFC 257” турнири доирасида Дастин Пьорега қарши ўтказади.