Конор МакГрегор ва Дастин Порье ўртасидаги реванш санаси маълум бўлди

UFC расмийлари Конор МакГрегор ва Дастин Порье  ўртасидаги  реванш жанги борасида хабар берди.

 Тўқнашув 23 январга белгиланган “UFC 257” доирсида бўлиб ўтади. Жанг ўтказиладиган жой ҳали эълон қилинмаган. Aввалроқ у “Жанглар ороли”да бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

 МакГрегор ва Порье ўртасидаги биринчи баҳс 2014 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган ва унда Конор техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

 Ирландиялик жангчининг ҳисобида 22 ғалаба ва 4 мағлубият бор. Порьеда бу кўрсаткич 26 ғалаба, 6 мағлубиятни ташкил қилади. Шунингдек, битта инобатга олинмаган жанг ҳам бор.

127225710_206019467583512_3540358805877534977_n

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *