Коронавирусга қарши дори топилди!

АҚШ олимлари коронавирусни батамом блокловчи антитаначани аниқлашгани маълум қилинди.

АҚШдаги Sorrento Therapeutics биофармацевтик компанияси тадқиқотчилари коронавирусни батамом блокловчи ва уни инсон организмидан уч кун ичида  чиқариб юборишга қодир антитаначани аниқладилар.

Бу ҳақда Fox News телеканали эфирида компания асосчиси Генри Жи маълум қилди.

Мутахассислар кўплаб антитаначаларни тадқиқ қилдилар. Хулосаларга кўра, STI-1499 номли антитанача инсон хўжайраларини коронавирусдан  ҳимоялаши мумкин. Антитаначанинг таъсир кўрсатиш принципи унинг вирусни “қоплаб олиб”, организмдан чиқариб юборишидан иборат.

«Бу дори эканини таъкидлаймиз. 100% фойда берадиган ечим топилди», – деган Генри Жи.

Таъкидлаш керакки, айнан Covid-19 сабаб Спорт оламидаги деярли барча мусобақалар бекор қилинган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *