Коронавирусдан сақланиш учун тавсиялар

Касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

✅ аввало, чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

✅ зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

✅ қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

✅ фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

✅ юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

✅ уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

✅ одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

✅ шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

✅ овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

✅ иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

‼️Энг асосийси, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, 1003 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *