“Коронавирус инфо” янгиликлари

Энг илғор соғлиқни сақлаш тизимига эга баъзи давлатлар пандемияга тайёр эмасликлари маълум бўлди. Тан олиш керакки, бу борада заиф нуқталар мавжуд ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш зарур ➖ World Economic Forum

Ўзбекистон Беларусьга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди ➖ Gazeta.uz

Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши COVID-19 тарқалиши сабаб 2020 йилда секинлашади, 2021 йилда яна тикланади ➖ Осиё тараққиёт банки ҳисоботи

Тожикистон COVID-19 кириб келишини олдини олиш мақсадида хориж фуқароларининг мамлакатга кириш ва чиқиши учун чегараларини ёпди ➖ Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги

ЖССТ Беларусьда коронавирус эпидемиясининг янги босқичи бошлангани ҳақида маълум қилди ва фуқароларни ижтимоий масофани сақлаш чораларини кучайтиришга чақирди ➖ Belta

Қирғизистон ҳукумати карантинни бекор қилиш тест натижалари ва охирги беморни аниқлашга боғлиқлигини маълум қилди ➖ 24.kg

Германия пандемия “бутун инсоният матонатининг синови” эканини таъкидлади. Ҳукумат фуқароларни ишонч ва ҳамжиҳатликка чорлади ➖ Deutsche Welle

Ҳар бир киши ижтимоий масофа ва ўз-ўзини изоляциялашга риоя қилган ҳолда пандемияни бартараф этишда ўз ҳиссасини қўшиши лозим ➖ World Health Organization

Эрон айрим корхоналар фаолияти қисман қайта тиклади, шунингдек, ҳукумат фуқароларни эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирмоқда ➖ New York Times

Испанияда карантин режими енгиллашмоқда, ходимлар хавфсизлиги учун COVID-19 ҳақида эслатмалар ишлаб чиқилган ➖ Reuters

Ҳиндистонда коронавирус тарқалишини янада самарали тўхтатиш учун карантин узайтирилади ➖ Times of India

⚡️Малайзия, Индонезия, Филиппин ва Таиландда COVID-19 тарқалишининг кескин пасайиши кузатилмоқда ➖ Anadolu Agency

Хитой Европа иттифоқидаги айрим давлатларнинг тиббий буюмлар сифати мувофиқлиги борасидаги эътирозларидан сўнг экспорт товарларини диққат билан текширади ➖ New York Times

Тунис ҳарбийлари карантин даврида вертолётдан патрул хизмати учун фойдаланишмоқда. Яқин кунларда патрул ёрдамида футбол матчи тўхтатилган эди ➖ News Tunisia

❗️Чекловлар ўрнатилганига қарамай, одамлар изоляциядан қочиш учун турли йўлларни ўйлаб топишмоқда. Париж аҳолиси багет сотиб олиб, озиқ-овқат харидига чиққандек гўё шаҳарда сайр қилиб юришибди ➖

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *