Коронавирус инфо янгиликлари

Москвада бир кунда 1306 та COVID-19дан зарарланиш ҳолати қайд этилди, ЖССТ вакилининг фикрича, бундай кескин ошиш сабаби Москва аҳолисининг “бўшашган ҳолати”дир – РИА Новости

Арманистон фавқулодда ҳолат режимини яна 30 кунга узайтирди, COVID-19 юқтирганлар сони 966 нафарни ташкил этади – News Armenia

Франция ҳукумати ўрнатилган чеклов тадбирлари мамлакатга коронавирусга қарши курашда самарали натижа кўрсатаётганини маълум қилди – Reuters

АҚШнинг барча штатларида фавқулодда ҳолат режими умумфедерал даражада эълон қилинди – Fox News

Туркия ички ишлар вазири йирик шаҳарларда икки кунлик комендатлик соатини жорий этишда юзага келган муаммолар сабаб истеъфога чиқишга ариза ёзди, бироқ мамлакат президенти истеъфога чиқишни қабул қилмади – Anadolu Agency

АҚШ бош инфекционистининг айтишича, жорий йилнинг май ойида аста-секин нормал ҳаёт бошланади – Fox News

Италияда ўрнатилган карантин режими туфайли коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари суръатини пасайтиришга эришилди – Bloomberg

⚡️Сомали давлати адлия вазири (Хиршабель автоном давлати) Халиф Мўмин коронавирус касаллигидан ҳаётдан кўз юмди – Al Jazeera

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиқди ва шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида даволанишни давом эттиради – Daily Mail

Эрон карантин шартларини енгиллаштиради, мамлакатда 20 апрелдан бошлаб фуқароларнинг вилоятлараро ҳаракатланишига рухсат берилади. Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 4474 гача ошди, 70 000 дан кўп COVID-19 касаллиги ҳолати қайд этилган – Middle East Monitor

(httБразилияда 97 ёшли аёл коронавирусдан тузалди – Reuters

Португалияда интенсив терапиядаги беморлар сони камаймоқда, шунингдек, бир кунда 598 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган – Bloomberg

Дунёдаги энг йирик «Walt Disney World» боғи 19 апрелдан вақтинча 43 000 нафар ходимини ишдан бўшатади – CNN

Буюк Британия аҳолиси ҳукуматдан улар энг юқори хавф гуруҳига киришлари ва 12 ҳафта давомида изоляцияда қолишлари зарурлиги тўғрисида янглиш хабарлар олишмоқда –

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *