Паралимпия ассоциациясида коронавирус инфекцияси бўйича махсус видеоконференция ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия асссоциацияси шифокори Зарифа Бойтемирова ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммоси – коронавирус инфекцияси ҳақида махсус видеоконференция ўтказди. Унда ассоциация раҳбарияти, мутахассислари, тренерлар ва спортчилар иштирок этишди.

Видеоконференциянинг дастлабки қисмида иштирокчиларга Covid-19, унинг аломатлари ва ундан ҳимояланиш усуллари ҳақида батафсил тушунча бериб ўтилди. Сўнгра, иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Қизиқарли савол-жавоблардан сўнг Паралимпия ассоциацияси раис ўринбосари Шарифжон Мўминжанов ушбу видеоконференция ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, уни ташкил этган шифокор Зарифа Бойтемировага миннатдорчилик билдирди.
Барча учун қизиқарли ва фойдали бўлган видеоконференция шу тариқа ўз ниҳоясига етди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *