Коронавирус туфайли аравачадаги теннис бўйича мастерс мусобақаси 2020 йилда ўтказилмайдиган бўлди

АҚШ теннис федерацияси мастерс туркумига кирувчи (UNIQLO Wheelchair Masters) мусобақани жорий йилнинг ноябрь ойида Орландо шаҳрида ўтказишни режалаштирган эди. Аммо, коронавирус сабаб ушбу мусобақа бекор қилинди.

Нидерландия ҳукумати эса бу хабарни мамнуният билан қабул қилди ва мамлакатда Covid-19 билан боғлиқ вазият барқарор бўлгани учун ушбу турнирга мезбонлик қилиш ташаббуси билан чиқди.

Сўнгги ҳафталарда Голландияда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашди ва ҳукумат ўтган ҳафта вирус тарқалишини камайтириш учун “ўзини-ўзи якка” қоидасини жорий қилди.

Барча иштирокчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги энг муҳим устувор вазифа бўлиб қолмоқда ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) бундай ноаниқ шароитларда тадбирни уюштириш ва мусобақада қатнашиш билан шуғулланадиган ҳар бир инсон ҳаётини ҳимоя қилиш билан бир қаторда тадбирни ўтказишга мажбуриятини олмайди.

ITF барча саволларни, шу жумладан, иштирокчилар, шунингдек Нидерландиядаги ковид билан боғлиқ ноаниқ вазият ва хавфсизлик муаммоларини синчковлик билан кўриб чиққандан сўнг ушбу мусобақани ўтказмасликка қарор қилди. Нидерландия теннис федерацияси эса ITFнинг бу қарорини тўғри қабул қилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *