Коронавирус туфайли WADA’нинг ҳар йилги симпозиуми ўтказилмайдиган бўлди

Бутунжаҳон допингга қарши курашиш агентлиги (WADA) коронавирус тарқалиши сабабли ҳар йилги симпозиумни бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий баёнот берди.

Маросим жорий йилнинг 17—19 март кунлари Лозанна шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

«WADA ҳар йили ўтказилиши анъана тусини олган ўзининг йиллик симпозиумини бекор қилганидан афсусда», — дея ташкилот раҳбари Витолд Банканинг сўзларини келтирмоқда агентлик. Унинг қўшимча қилишича, маросимда одатда бутун дунёдан мингга яқин киши иштирок этади, аммо ҳозир «WADA ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим».

Қайд этилишича, агентлик яқин ҳафталар ичида симпозиум дастурини иштирокчиларга бошқа усулда маълум қилади.

Симпозиумнинг бекор қилиниши Швейцарияда мамлакат Федерал кенгашининг мингдан зиёд киши қатнашувчи тадбирлар ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги қарори билан боғлиқ. Мазкур тақиқ 28 февралдан кучга кирган бўлиб, тахминан 2020 йилнинг 15 мартига қадар амалда бўлади. Айнан ушбу қарор туфайли Женевадаги халқаро авто ҳамда Watches & Wоnders Geneva номидаги анъанавий соатлар кўргазмаси ҳам ўтказилмайдиган бўлди.

Маълумот учун, айни дамда футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси ва Токио мезбонлик қиладиган 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг ўтказилиши ҳам сўроқ остида турибди.

Манбаа: Дарёз.уз

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort