Коронавирус ҳақида муҳим фикрлар билдирилди

Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси бош врачи Диана Саттарова ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоси – коронавирус инфекцияси ҳақида видеосеминар ташкил қилди. Унда ассоциация раҳбарияти, мутахассислари, тренерлар ва спортчилар иштирок этишди.

Диана Бахтияровна даставвал Covid-19 аломатлари, ундан ҳимояланиш усуллари бўйича муҳим фикрларни билдириб ўтди. Айтиш керакки, ушбу тождор вирусга фақат инсондаги кучли иммун тизимигина қарши кураша олиши мумкин. Шунинг учун тажрибали шифокор асосан иммунитетни кўтариш учун нималар истеъмол қилиш ва нималарга амал қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берди.

Семинар давомида спортчилар, тренерлер мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Диана Саттарова эса барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *