Куз-қиш мавсумида вирус хавфи ошадими? – эксперт изоҳи

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева АОКА ҳузурида бўлиб ўтган брифингда келиб тушган навбатдаги саволларга жавоб қайтарди.

Фото: AP

Жумладан, саволлардан бирида “Врачларимиздан коронавирус бўлган инсонларда қон қуюқлашади деб эшитмоқдамиз, шу қанчалик тўғри?” – дея сўралган.

“Коронавирус қон томирларнинг ички юзасини қопловчи ҳужайраларни зарарлаши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар кўпайиб бормоқда. Бунда томир ва капиллярларда маҳаллий яллиғланиш юзага келади. Бугунги кунда ушбу вирус аввал бошданоқ ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларнинг майда калибрдаги томирларида гемостазни фаоллаб, тромб ҳосил қилиш ва томир ичида қоннинг қуюқлашишида ўрни борлигини тасдиқлаш мумкин. Бунда нафақат ўпка зарарланади, балки микроциркуляциянинг қамали ҳам кузатилади. Буларнинг барчаси касалликнинг оқибатини аниқлаштиради”, дея жавоб берди Наргиза Нуруллаева. 

Бундан ташқари эксперт яна бошқа саволларга ҳам жавоб бериб ўтди:

“Биламизки куз ва қиш фасли яқинлашмоқда, ушбу мавсумларда коронавирус оғир кечиши мумкинми, вазият қандай бўлади?”

–Дунёдаги статистик маълумотларга асосланадиган бўлсак, ҳар йили мавсумий грипп ва юқори нафас йўллари касалликлари бу фаслларда кўп учрайди. Мавсумий грипп – бу одамдан одамга ўтувчи, бутун дунё бўйлаб учрайдиган ўткир вирусли инфекция ҳисобланади. Кўп инсонлар тиббий ёрдамсиз бу касалликдан тўлиқ соғайиб кетади. Қиш мавсумида ўткир респиратор касалликлар фонида коронавирус инфекциясини қўшилиши касалланиш даражасини албатта оширади. Лекин бизда бугун даволаш мезонлари ишлаб чиқилган ва ишончимиз комил бўлиши керакки бизнинг фуқароларимиз коронавирусга қарши чораларни сусайтирмасдан бажаришда давом этишади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *