Кун тарихи: 4 йил муқаддам Шаҳрам Ғиёсов Рио-2016 совриндори бўлган

Бундан роппа-роса 4 йил муқаддам боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Рио Олимпиадасининг кумуш медалини қўлга киритган эди. -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам ҳозирда профессионал боксда ҳам катта муваффақиятларга эришиб келмоқда. Келинг, биргаликда боксчимизнинг Рио-2016 Олимпиадасидаги иштирокини ёдга оламиз:

Биринчи босқич: Шаҳрам Ғиёсов – Юба Сиссоко (Испания) – 3:0
Иккинчи босқич: Шаҳрам Ғиёсов – Эимантас Станионис (Литва) 3:0
Чорак финал: Шаҳрам Ғиёсов – Рониэль Иглесиас (Куба) 3:0
Ярим финал: Шаҳрам Ғиёсов – Муҳаммад Роби (Марокаш) 3:0
Финал: Шаҳрам Ғиёсов – Данияр Елеуссинов (Қозоғистон) 0:3

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *