Курашчиларимиз онлайн машғулотда

Аввал хабар берганимиздек, Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз ZOOM платформаси орқали ўзларининг онлайн машғулотларини олиб боришмоқда. Бугун спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди. Машқлар қорақалпоғистонлик Рустам Эранзаров томонидан олиб борилди. Жараённи МОҚ ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, шунингдек, минтақавий бўлим вакиллари кузатиб боришди.

Машғулот чигалёзди машқлари билан бошланди. Шундан сўнг спортчилар мураббийлар билан техник ва тактик ҳаракатлар устида иш олиб боришди. Таъкидлаш жоиз, ушбу онлайн машғулотда 30 нафарга яқин курашчиларимиз иштирок этди.

Машғулот якунида ассоциация раҳбарияти шундай ноқулай шароитда бўлса ҳам спортчиларнинг машғулот олиб боришаётгани учун уларга ташаккур айтиб, ўқув-машғулот йиғинларининг тез орада бошланиб қолишига умид билдириб ўтишди. Ўз навбатида, саломатликларида қандайдир ўзгариш сезгудек бўлишса, ассоциация шифокори Елена Абаевага мурожаат қилишлари таъкидланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *