Кўҳна Самарқандда ярим марафон пойгалари ўтказилди

Бугун диёримизнинг азим ва тарихий шаҳарларидан бири бўлмиш Самарқанд кўчалари бўйлаб “Samarkand half marathon” пойгаси бўлиб ўтди. 21 км, 97.5 метр масофага кечган қизиқарли пойгалар ўзининг муросасизлиги билан ажралиб турди.

Эркаклар ўртасида тажрибали спортчимиз, Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Андрей Петров марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган бўлса, аёллар орасида Ситора Ҳамидовага тенг келадигани топилмади. Аҳамиятлиси, Ҳамидова масофани 1:11:58 соатда босиб ўтди ва 2 йил муқаддам ўзи ўрнатган мамлакат рекордини янгилади. Ғолиб ва совриндорларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов тақдирлади.

“Samarkand half marathon”, эркаклар:
1. Андрей Петров (Тошкент вилояти) – 1:05:42
2. Шоҳрух Давлатов (Сурхондарё) – 1:06:02 (шахсий рекорд)
3. Отабек Тошқувватов (Самарқанд) – 1:06.53 (шахсий рекорд)

Аёллар:
1. Ситора Ҳамидова (Сурхондарё) – 1:11:58 (Ўзбекистон рекорди)
2. Марина Хмеленская (Жиззах) – 1:14:03 (шахсий рекорд)
3. Екатерина Тунгускова (Фарғона) – 1:15:50

Регламентга кўра, мусобақа ғолиби 12 миллион, иккинчи ўрин эгаси 10 миллион, учинчи ўрин соҳиби 8 миллион, шунингдек, тўртинчи ва бешинчи ўрин эгалари мос равишда 6 ва 5 миллион сўм пул мукофотларига ҳам сазовор бўлдилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *