Ла Лига. “Барселона” ўз майдонида қийин ғалабага эришди

Испания Ла Лигаси 19-туридан ўрин олган “Барселона” – “Реал Сосьедад” учрашуви маълум сабабларга кўра, муддатидан аввал ўтказилди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Жозе ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Альба аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида яна катта саҳнага Альба чиқди. Унинг узатмасидан сўнг, Де Йонг мезбонларни олдинга олиб чиқди – 2:1. Учрашув сўнггига қадар бу ҳисоб ўзгармай қолди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *