
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 19-туридан ўрин олган “Реал” – “Атлетик” учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+3′Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2′ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! “Реал” ўйинга нуқта қўйди!Тезкор қарши ҳужумга ўтган мадридликлар ўз мақсадига етди. Бенземанинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 90+2′Куртуа яқин масофадан зарба берган Весганинг уринишини қайтаришга муваффақ бўлди.
- 90′Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88’Иско қулай имкониятдан фойдалана олмади. Родриго узатган тўпга испаниялик хавбек зарба беролмади.
- 86′”Реал” ҳужумларидан кескинлик йўқолди. Улар олдинги чизиқда бемазмун ҳаракат қиляпти.
- 83′Меҳмонлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 81’Ўйин ҳар икки томоннинг хавфли ҳужумлари билан давом этмоқда.
- 79′Бенземага нисбатан ишлатилган қўполлик учун Йерай огоҳлантирилди.
- 76′Лукас Васкес ўрнига Родриго ўйинга қўшилди.
- 74′ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! “Реал” ҳисобда олдинга ўтиб олди!Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Бензема дарвозага киритди.
- 72’Мадридликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда. Бироқ аксарият вазиятлар зарбагача етиб бормаяпти.
- 70’Карвахаль ҳужумда қоида бузди.
- 69′“Реал” футболчиси воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 67′Венседор ҳамда Уильямс захирага олинди. Улар ўрнига Весга ва Вильялибре майдонга тушди.
- 65′Крооснинг бу сафарги зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 63′Винисиус ҳамда Валверде ўрнига Асенсио ва Иско ўйинга қўшилди.
- 60’Ферлан Мендининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 59′Иниго Кордоба Алекс Беренгерни алмаштирди.
- 57’Зидан шогирдлари эрта прессинг уюштириб, рақибни хато қилишга мажбур қиляпти.
- 56’Гол ўтказиб юборган “Реал” босим уюштиришда давом этмоқда.
- 54′Винисиуснинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. Айнан унинг ўзи воқеалар ривожидан илгарилаб кетганди.
- 52′ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! “Атлетик” ҳисобни тенглаштирди!Рақиб жарима майдонида юзага келган бўшлиқдан фойжаланган Андер Капанинг биринчи зарбасини Куртуа қайтарди. Такрорий зарба йўлига ҳеч ким ғов бўлолмади.
- 50’Меҳмонлар иккинчи 45 дақиқаликни фаолроқ бошлади. Улар майдоннинг рақиб учун мўлжалланган ҳудудида тўпни назорат қиляпти.
- 48′“Атлетик” футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.
- 46′Иккинчи бўлим бошланди!
- 46’Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3′Танаффус!
- 45+2′ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! “Реал” ҳисобни очди!Тони Крооснинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 45′Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44’Вальверденинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 42′Тезкор қарши ҳужумга ўтган рақибини чалиб йиқитган Васкес огоҳлантирилди.
- 41′Жуниорнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 40’Прессинг уюштираётган мадридликлар дарҳол рақибни тўпсиз қолдиряпти.
- 38’Жарима майдони марказига оширилган тўпни Карвахаль узоқлаштириб, рақибнинг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини бартараф этди.
- 36’Крооснинг узатмасини Бензема ўзига бўйсундира олмади.
- 35’Жуниорнинг зарбаси кутилганидек чиқмади. Навбатдаги ҳужум кўкка совурилди.
- 33′”Реал” тушуббусни қўлдан бой бермоқчи эмас. Зидан шогирдлари тўпни, шу билан биргаликда, ўйинни назорат қилмоқда.
- 31’Модрич томонидан жарима майдонига етказиб берилган тўпни меҳмонлар катта қийинчилик билан узоқлаштирди.
- 29’Крооснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 27′Рамос бурчакдан оширилган тўпни дарвоза томон йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
- 25’Жуниор бу сафар ҳам тўп йўқотилишига сабаб бўлди. Унинг узатмаси жуда оддий чиқди.
- 23’Вальверденинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп Феде кутганчалик айланма траектория олмади.
- 22’Иниаки Уильямснинг ноаниқ узатмаси жамоасининг камсонли ҳужумларидан бири бесамар якунланишига сабаб бўлди.
- 21’Майдон эгалари рақибни жарима майдонига қамаб, ҳимоядаги бўш ҳудудларни изламоқда.
- 19′Бурчакдан етказиб берилган тўпга Рамос ета олмади. Меҳмонлар посбони тўпни эгаллаб олди.
- 18’Жуниорнинг яна бир ноаниқ ҳаракати жамоасига панд берди. “Реал” навбатдаги сафар ҳужумни муваффақиятсиз якунлади.
- 16’Винисиус жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини тушунтирди.
- 14′Кроосга нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Рауль Гарсияни ҳакам иккинчи бор огоҳлантирди ва майдондан четлатди.
- 13’Шериги билан “девор” услубида комбинация уюштирган Уильямс дарвозани аниқ нишонга ололмади.
- 11’Бенземанинг ўткир бурчакдан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 10’Босим қилган Иниаки Уильямс Варанни ҳимояда хато қилишга мажбур қилди.
- 8′Марказда Кроосга нисбатан қоида бузган Рауль Гарсия огоҳлантирилди.
- 6’Жуниор тушунарсиз ҳаракати билан жамоасининг ҳужумини барбод қилди.
- 4’Васкеснинг хатосидан кейин Уильямс жарима майдонига тўп узатди. Бироқ Де Маркоснинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 3’Ўйинни меҳмонлар фаолроқ бошлади. Уильямснинг зарбасига Варан блок қўя олди.
- 1′Ўйин бошланди!
- 0’Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!
- 0’Ушбу баҳс 19-турдан ўрин олган бўлиб, “Реал”нинг Испания Суперкубогидаги иштироки учун эртароқ ўтказилмоқда.