Левандовски Суаресга қарши, «Реал» ва «Ливерпуль» иштирокини бошламоқда. Кун ўйинларидаги интригалар

Бугун Чемпионлар лигасининг тўрт гуруҳида яна 8 учрашув ўтказилади.

Фото AFP

А гуруҳи
Мюнхен тарани ёки Мадрид девори?

«Бавария» — «Атлетико»

21 октябрь. Мюнхен. «Алльянц Арена» стадиони. 22:00 (Матч ТВ — 23:55).

Йўқотишлар:
«Бавария»: Сане (жароҳат), Ричардс (сўроқ остида)
«Атлетико»: Врсалько, Сауль, Хименес (барчаси — жароҳатланган)
Ҳакам: Оливер (Англия).

«Зальцбург» — «Локомотив»
21 октябрь. Зальцбург. «Ред Булл Арена» стадиони. 21:55 (Матч ТВ — 21.45).

Йўқотишлар:
«Зальцбург»: Бернеде, Диаките, Диарра (барчаси — жароҳатланган), Рамалью (сўроқ остида)
«Локомотив»: Баринов, Игнатьев, Магкеев, Райкович (барчаси — жароҳатланган)
Ҳакам: Гезюбуюк (Нидерландия).

Амалдаги чемпион иштирокидаги ўйин биринчи турнинг марказий ўйини бўлади. Амалдаги чемпион ва кўп йиллардан буён Чемпионлар кубогини боши узра кўтариш орзусида яшаётган клуб тўқнашуви плей-офф босқичини ҳам безаган бўларди. Аммо бу оқшом Мюнхенда ёрқин ўйин гувоҳи бўламизми? «Бавария» ва «Атлетико» ҳужум чизиғи вакиллари — Роберт Левандовски ва Луис Суаресга қараб бунга шубҳа йўқ дейиш мумкин. Полшалик футболчи бу мавсумда ҳам Бундеслига тўпурарлари пойгасини бошқармоқда, уругвайлик ҳужумчи эса — Ла Лигада бу борадаги рейтинг етакчиларидан бири.

Бошқа томондан, Ҳанс Флик рақибни янчиб ташлашни маъқул кўрадиган мураббийлар сирасидан, мюнхенликлар сўнгги тўрт учрашувининг ҳар бирида камида учтадан гол урмоқда. Ўз навбатида, Диего Симеоне — рақиб ўйинини бузишда устаси фаранглардан ҳисобланади. «Атлетико» ва «Бавария» ўртасидаги аввалги учрашувларда икки жамоа ҳам ўз майдонида битта тўп фарқи билан ғалабаларга эришган, бу жамоалар ўйинларида мухлислар фақат бир марта 90 дақиқа давомида биттадан ортиқ голга гувоҳ бўлишган (2016 йил 3 майида — 2:1). Албатта, дарвозада кимлар турганини ҳисоб олсак, бу ҳайратланарли кўрсаткич эмас, Нойер ва Облак сўнгги ўн йилликдаги энг кучли дарвозабонлар қаторида.

Флик ўйиндан аввалги матбуот анжуманида «матрасчилар»нинг мудофаа чизиғи кучли эканига, мадридликлар тўп йўқотилганида қанчалар агрессив ҳаракатланишларига урғу қаратди. Айтиш керакки, прессингда барча, ҳатто ҳужум чизиғи вакиллари ҳам иштирок этишади, лекин чоршанба оқшомида рақиб кайфиятини бузишда беназир бўлган Диего Коста майдонда бўлмайди. Ушбу форвард «Сельта» билан ўйинда жароҳатланди ва у кейинги турда Москвада «Локомотив»га қарши кечадиган ўйинда ҳам иштирок эта олмайди. «Бавария» эса ҳужум чизиғи вакилларидан бири Гнабридан айрилган, унинг коронавирусни аниқлаш учун топширган тести мусбат натижа берган.

В гуруҳи
Зидан ва Контенинг оёғидан чалишадими?

«Реал» — «Шахтёр»
21 октябрь. Мадрид. «Альфредо ди Стефано» стадиони. 21:55 (Матч Премьер — 21.50).

Йўқотишлар:
«Реал»: Азар, Карвахаль, Одриосола, Эдегор, Рамос (барчаси — жароҳатланган)
«Шахтёр»: Исмаили, Коноплянка, Кривцов, Малишев (барчаси — жароҳатланган), Жуниор Мораэс, Матвиенко (иккиси — сўроқ остида)
Ҳакам: Йованович (Сербия).

«Интер» — «Боруссия» М
21 октябрь. Милан. «Жузеппе Меацца» стадиони. 00:00 (Матч Игра — 23.45).

Йўқотишлар:
«Интер»: Весино (жароҳатланган), Бастони, Гальярдини, Наингголан, Раду, Шкриньяр, Янг (барчаси — касалланган)
«Боруссия» М: Поульсен (жароҳатланган), Бейер, Бенеш, Вильяльба, Дукуре, Закария, Лазаро (барчаси — сўроқ остида)
Ҳакам: Кайперс (Нидерландия).

Бу квартетда икки ўйин ҳам бир-бирига ўхшаб кетади. Гуруҳнинг икки фаворити ўз майдонида Европа Лигаси йўлланмаси учун курашувчи жамоаларни қабул қилади. Аслида, «Шахтёр» ҳам, Менхенгладбахнинг «Боруссия»си ҳам нафақат грандларнинг асабига ўйнашга, балки уларнинг бирини асосий еврокубок плей-оффидан бебаҳра қолдиришга қодир ҳисобланади.

«Реал»нинг ўйинлари ҳозирда ишончли кўринмаяпти, жамоа ўтган ҳафта охирида Ла Лига доирасида «Кадис»га қарши ўйинда сенсацион равишда мағлуб бўлди, қолаверса, жамоа етакчиси Серхио Рамос жароҳат олиб, лазаретдагилар сафини тўлдирди. Сардордан ташқари «хрустал оёқ» Азар, бу мавсум жамоага қайтган Эдегор, шунингдек, асосий қанот ҳимоячилари — Карвахаль ва Одриосола ҳам жароҳатларини даволашмоқда. Зинедин Зидан ўйиндан аввалги матбуот анжуманида шогирдларини илҳомлантирувчи чиқиш қилди. «Қийин паллаларда биз ажойиб жамоа эканимизни кўрсатганмиз. Биз мавсумни бундан ҳам яхшироқ бошлашимиз мумкин эди, аммо биз яна ўз устимизда ишлаймиз, буниси аниқ. Барчада ҳам мавсум бошида қийинчилик бўлади, биз барчасини енгиб ўтамиз», дея қайд этди «Реал» устози.https://platform.twitter.com/embed/index.html?dnt=false&embedId=twitter-widget-0&frame=false&hideCard=false&hideThread=false&id=1318597849802706944&lang=en&origin=https%3A%2F%2Fkun.uz%2F82152480&theme=light&widgetsVersion=ed20a2b%3A1601588405575&width=550px

Балки яқинда «Шахтёр» сафида касаллик авж олгани мадридликларга ёрдам берар, вирус туфайли «кончилар» сафарга олиб кетиш учун таркиб йиғишга қийналиб қолишди. Умуман олганда, ижрочилар бўйича кенг танловга эга бўлишнинг ўзи ҳеч нарсани кафолатламайди. Яққол мисол, Антонио Конте. У яна танқидлар ёмғири остида қолди. Масалан, мухлислар мураббийни Коларовни олиб келгани учун ҳам айблашмоқда. А Серия стартидаги зафарлардан кейин «Интер» кўпчилик бўлиб ўйнаб «Лацио» билан ўйинда ғалабани бой берди (1:1) ҳамда Милан дербисида ютқазди (1:2). Чемпионлар лигаси — жамоага ўзини оқлаб олиш учун имкон.

Қолаверса, ўтган йили қора-кўклар гуруҳдан чиқа олишмаганди, кейин Европа Лигаси финалида «Севилья»га ютқазишди. Гарчи Конте иккинчи даражали еврокубокнинг плей-офф босқичини жамоа учун фойдали деб ҳисоблаган бўлсада. Унинг сўзларига кўра, бу ўйинлар «Интер»га янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб берган, мураббий Видалнинг келишини ҳам жамоани кучайтирган омиллардан бири сифатида атаган.

D гуруҳи
«Аталанта» аламини кучсиз рақибдан олмоқчи, «Ливерпуль» ван Дейксиз

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *