Легионерларимиз тўп сураётган жамоа яна ютқазди

Россия Миллий футбол лигасининг 24-турида “Нефтехимик” клуби ўз майдонида мусобақа пешқадами бўлиб турган “Нижний Новгород” жамоасини қабул қилди.

Лекин бу сафар ҳам легионерларимиз тўп сураётган “Нефтехимик” мағлубиятга учради. Николай Калинскийнинг 71-дақиқада киритган ягона голи эвазига меҳмонлар уч очкони қўлга киритди.

Мазкур беллашувда Вагиз Галиулиннинг сариқ карточкалари тўрттага етгани боис учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Яна бир ҳамюртимиз – Бобур Давлатов 54-дақиқада захирадан майдонга тушди. Навбатдаги мағлубиятдан кейин “Нефтехимик” 8-ўринга тушди.

Навбатдаги турда “Нефтехимик” сафарда 20-ўринда бораётган “Чертаново” жамоаси билан беллашади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *