Легионерларимиз. Ўзбек футболчиларининг бозори чаққон бўлди!

Европадан сўнг, Россияда ҳам трансфер бозори якунланди. Пандемия туфайли бутун дунёда трансфер бозори муддатлари ва нарх-наволар ўзгаришга юз тутди. Россия чемпионатининг трансфер ойнаси 26 июлдан 17 октябрнинг тунигача давом этди.

Энг қизиғи, бу гал Россия чемпионатидаги ўзбекистонлик легионерларнинг барчаси трансфер амалиётида иштирок этди.

Биз ёзги трансферлар вақтида ўзбекистонлик легионерлар фаолиятида юз берган ўзгаришлар ҳақида тўхталамиз.

Элдор Шомуродов

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг “Ростов”дан А Серия вакили “Женоа”га кўчиб ўтган ўзбек футболи тарихида муҳим воқеа бўлди.  Бу трансфер орқали Элдор Шомуродов мамлакатимизнинг энг қиммат футболчисига айланди. Генуяликлар ўзбек футболчиси учун “Ростов”га 7,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, 1,5 миллион евро миқдорида бонус беради ва кейинги трансфердан 15 фоиз улуш ажратади. Умумий ҳисобда, Элдор “Женоа”га 9 миллион еврога тушгани айтилмоқда.  

large_75

Элдор узоқ танаффусдан сўнг, яна гол ура бошлагани барчамизни хушнуд этмоқда. Аввалига, “Ростов” таркибида Европа Лигасида “Маккаби” дарвозасини ишғол қилган ҳужумчимиз, кейин миллий терма жамоамизнинг ўртоқлик учрашувида Эрон посбонини ожиз қолдирди. Бундан буёғига ҳимояси билан ном таратган Италия клублари дарвозасини нишонга олиши керак бўлади.

Остон Ўрунов

“Пахтакор”да тарбияланиб, “Навбаҳор”да шаклланган 19 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йилнинг бошида “Локомотив”дан “Уфа”га йўл олган эди. Россия футболи грандлари эътиборини қозониш учун ҳамюртимизга ўнта ўйин кифоя қилди. Россиялик мухлису мутахассисларга Остоннинг креатив ўйин услуби, кутилмаган ҳаракатлари, дриблинглари ва курашувчанлик қобилияти жуда маъқул келди. Ёзги трансфер ойнаси очилиши билан етакчи клублар ўзбек футболчисига оғиз сола бошлади.

unnamed_1

Остонни Россия чемпионатига таклиф қилган “Уфа”нинг ўша пайтдаги бош директори Шамиль Газизовнинг “Спартак” клубига кўчиб ўтгани Ўруновнинг шу жамоага қўшилишида муҳим роль ўйнади. Ёш ўйинчи 1,5 миллион евро эвазига “Спартак” аъзосига айланди. Унга 2 миллион евролик таклифлар ҳам бор эди.  Чемпионат ўйинларида “Спартак”нинг  асосий таркибида ўйинга туша бошлаган Остон кубок баҳсида гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Умуман олганда,  ҳозир жароҳатини даволатаётган легионеримизнинг ишлари чакки эмас.

Жасур Жалолиддинов

“Бунёдкор”нинг ёш футболчиси Жасур Жалолиддиновнинг Чемпионлар лигаси иштирокчиси “Локомотив” таркибига кўчиб ўтгани ҳам анча шов-шув бўлди. Нафақат юртимизнинг, балки ўз тенгқурлари орасида дунёнинг энг иқтидорли футболчилари қаторига киритилган Жасурга битта назорат учрашувида имкон берилди холос.

Қисқа қилиб айтганда, “темирйўлчилар”нинг янги бош мураббийи Марко Николич катта давраларни кўрмаган ёш истеъдоддан кўра, суяги қотган тажрибали ўйинчиларга ишонч билдирадиган бўлди. Клуб айрим учрашувларда захирада ўтирган ўзбекистонлик легионерни премьер-лига қайдномасидан чиқарди.

jaloliddinov-loko-withball

Трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Жасурнинг олдида бошқа вариант пайдо бўлди. “Тамбов” уни мавсум охиригача ижарага олди. Энди ўзбекистонлик футболчи Россия чемпионатида тўп сура олишини исботлаб қўйиши керак.

Вагиз Галиулин

Ўз вақтида Россия чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган тажрибали ярим ҳимоячимиз Вагиз Галиулин  ўтган мавсумдан сўнг, “Тамбов”га ижарадан қайтиб келганди.  Тамбовликлар уни яна “Нефтехимик”ка қўйиб юборди. Галиулин  Миллий футбол лигасида “Нефтехимик” сардори сифатида тўп тепяпти. Ҳамюртимиз иккита гол уришга ҳам эришди. Унинг жамоаси юқори ўринлар учун курашмоқда.

galiulin-neftekhimik-1593967389-42792_2

Бобир Давлатов

“Нефтехимик” яқинда яна бир ўзбекистонлик легионер Бобир Давлатовни ҳам ўз таркибига қўшиб олди. Юртимизнинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланган Давлатов “Рубин”да малака оширганди. Лекин ёшлиги туфайли бу клубнинг асосий таркибига кира олмади. Натижада Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоаларида ўйнади. 2017 йилда “Нефтехимик”да бешта ўйинда майдонга тушган Давлатов бу йил яна Нижнекамскка бориб, жамоа сафига қўшилди.

Ҳозирча футболчимиз янги жамоаси сафида олтита учрашувда иштирок этди.

500_5a39574fb917a

Виталий Денисов

Ўзбекистон терма жамоасидаги ишончли ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган Виталий Россиядаги энг унвони кўп легионеримиз ҳисобланади. У Россия чемпиони ва кубогини бир неча бор қўлга киритдан. УЕФА кубогида ғолиб чиққан футболчилардан.

Денисов ўтган мавсумни премьер-лигада “Рубин” таркибида бошлаб, Миллий футбол лигаси етакчиси “Ротор” таркибида якунлади. Жорий мавсумдан эътиборан премьер-лигада ўйнаётган “Ротор” ёзда футболчимиз билан алоқани узди. Бунга томонлар маош масаласида келиша олмагани сабаб бўлди.

denisov-rotor-1594544750-43298

Қисқа муддат ишсиз юрган Денисовни Миллий футбол лигасида қолиш учун курашаётган “Томь” жамоасига ёрдам беришга таклиф қилишди. Виталий таклифни қабул қилди ва мусобақадаги иштирокини бошлаб юборди. Лекин “Томь” барибир қуйи поғоналардан кўтарила олмаяпти.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *