Легионерларимиз ўйнаётган жамоа мағлубиятга учради

Россия Милий футбол лигасининг 13-тури легионерларимиз учун омадсиз кечди. Чунки ҳамюртларимиз – Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов тўп сураётган “Нефтехимик” жамоаси мағлубиятга учради.

Сафарда Астраханнинг “Волгарь” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда рақибнинг учта голига “Нефтехимик” битта гол билан жавоб қайтарди – 3:1.

Ушбу беллашувда жамоа сардори Вагиз Галиулин ўйинни асосий таркибда бошлаб 77-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб берган бўлса, Бобир Давлатов 56-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Айни пайтда “Нефтехимик” 13 та ўйинда 6 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган ҳолда 22 очко билан 8-ўринда боряпти. Навбатдаги 14-тур учрашувлари 9 октябрда ўтказилади ва унда “Нефтехимик” ўз майдонида “Факель”ни қабул қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *