“Лейпциг” ўз майдонида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

ISTANBUL, TURKEY – DECEMBER 02: Alexander Sorloth of RB Leipzig celebrates with team mates Nordi Mukiele, Ibrahima Konate and Tyler Adams after scoring their sides fourth goal during the UEFA Champions League Group H stage match between Istanbul Basaksehir and RB Leipzig at Basaksehir Fatih Terim Stadyumu on December 02, 2020 in Istanbul, Turkey. Sporting stadiums around Turkey remain under strict restrictions due to the Coronavirus Pandemic as Government social distancing laws prohibit fans inside venues resulting in games being played behind closed doors. (Photo by Burak Kara/Getty Images)

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида “Лейпциг” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” устидан ғалаба қозонди.

Ўйин немис клубининг устунлиги билан бошланди. 2-дақиқада Анхелино қанотдан узатиб берилган пасни гол билан якунлади. 13-дақиқада Хайдара ҳисобни иккитага етказди, 69-дақиқада Клюйверт ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди. 80-дақиқада Гринвудга ишлатилган қўполлик учун ҳакам “Лейпциг” дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Фернандеш аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Орадан 3 дақиқа ўтганидан сўнг Погба бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Қолган вақт давомида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *