“Лестер” майдонида ғалаба қозонган “Эвертон” кучли бешликка қайтди

Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган “Лестер” – “Эвертон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “King Power stadium”да кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 21-дақиқада “ирисчилар” ҳужумчиси Ришарлисон томонидан очилди. Жарима майдони ташқарисинҳдан у йўллаган зарбани дарвозабон қайтара олмади. Иккинчи бўлимда бурчак тўпини ўйинга киритган меҳмонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Жарима майдони ичида юзага келган саросимадан Холгейт унумли фойдаланди.

Ушбу ғалабадан кейин “Эвертон” очколари ҳисобини 23 тага етказиб олган ҳолда, 5-ўринга кўтарилди. Бир поғона юқоридаги “Лестер” ҳисобида 24 очко мавжуд.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *