“Ливерпуль”нинг қўрқинчли туши давом этади: яна бир етакчи жароҳат олди

“Goal.com” нашрининг маълум қилишича, бу ҳақида Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт айтиб ўтган. 30 ёшли футболчи куни кеча Бельгия терма жамоасига қарши Миллатлар Лигаси баҳсида жароҳат олиб, майдондан олинди. 

“Хендерсон танаффусда оёғида оғриқ ҳис қилди ва биз таваккал қилишни хоҳламадик. Унинг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни кейинроқ эълон қиламиз”, – деди Саутгейт. 

Аввалроқ, Юрген Клопп марказий ҳимоядаги муаммоларни жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячилари Жоржиньо Вейналдум ва Жордан Хендерсон билан тўлдирмоқчи бўлаётгани айтилганди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *