“Ливерпуль” майдонида мағлуб бўлган “Тоттенхэм” тахтни топширди

Англия Премьер-лигаси 13-тур баҳслари давом этмоқда. Турнинг марказий учрашувида “Ливерпуль” “Тоттенхэм”ни қабул қилди. Юқори темпда кечган беллашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 26-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди. Мисрлик футболчининг кучли зарбаси рекашет натижасида дарвозадан жой олди. Орадан кўп вақт ўтмай, “шпорлар” ҳисобни тенглаштирди. Катта саҳнага қитъадошимиз Сон чиқди. У бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.

Бироқ Роберто асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида ҳисобдаги фарқни жамоаси томонга ўзгартириб, мерсисайдликларнинг 3 очко олишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Муҳим ғалабани қўлга киритган “Ливерпуль” очколари 28 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвали пешқадамлигини “Тоттенхэм”дан тортиб олди. “Шпорлар”нинг очколари сони эса, 25 талигича қолди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *