“Ливерпуль” “Энфильд”да “бўрилар”ни “ғажиб ташлади”

Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Вулверхэмптон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. 

Биринчи таймда Муҳаммад Салоҳ рақиб ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, ҳисобни очди. Иккинчи таймда Вейналдум ва Матипнинг голлари ҳисобни йириклаштирган бўлса, Семедунинг автоголи ўйинга нуқта қўйди. 

Ғалабадан сўнг, мерсисайдликлар ҳисобидаги очколар 24 тага етиб, турнир жадвалида тўплар нисбатига кўра, 2-поғонага жойлашди. Нуну Эшпириту Санту шогирдлари эса 17 очко билан 10-ўринда қолди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *