“Ливерпуль” ўз уйида аутсайдерни енга олмади!

Англия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган бугунги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда “Ливерпуль” жадвалда 19-ўринда бораётган “Вест Бромвич”ни ўз уйида енга олмади. Ўйинда 1-1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, 12-дақиқада Садио Мане ҳисобни очган бўлса, 2-тайм якуни арафасида меҳмонлар футболчиси Семи Аджай ҳисобни тенглаштирди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. 

Ушбу дурангдан сўнг, “Ливерпуль” очколари сонини 32 тага етказиб олди ва 1-ўринини сақлаб қолмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *