“Ливерпуль” ўз уйида плей-офф чипталарини нақд қилди

Чемпионлар Лигаси 5-турининг навбатдаги учрашувлари ортда қолди. “Энфилд”да меҳмон бўлган “Аякс” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйин тақдирини амалда ҳал этган гол 58-дақиқада Кёртис Жонс томонидан киритилди. Дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган хавбек бўш қолган дарвозага тўп киритиб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин 12 очко тўплаган мерсисайдликлар “Д” гуруҳини пешқадам сифатида якунлаши ойдинлашди. “Аякс” эса 7 очко билан учинчи поғонани банд этган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *