Лицензион турнир олдидан Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Пойтахтимиздаги Республика сув спорт турларини ривожлантириш марказида сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Регламентга кўра, эркаклар жамоалари икки гуруҳга бўлиниб беллашаётган бўлса, аёллар 1 гуруҳда доиравий тизимда баҳслашишмоқда. Ўтказилаётган учрашувларни томоша қилиш учун МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов аренага борди.

Таъкидлаш жоиз, сув полоси бўйича аёллар жамоамиз Токио-2020 лицензиясини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолган ва январь ойида жаҳон миқёсида ўтадиган саралаш турнирида иштирок этиши режалаштирилган. Шу боис мазкур чемпионат лицензион мусобақага тайёргарликнинг асосий босқичларидан бири бўлиб хизмат қилади ва мураббийлар терма жамоа учун иқтидорли полочиларни саралаб олишади.

МОҚ раҳбари ташрифи давомида терма жамоамиз мураббийлари билан баҳсларни томоша қилар экан, спортчиларимизнинг кайфияти, уларнинг бўлажак мусобақаларга тайёргарлиги ва шу каби бошқа истиқболли режалар хусусида суҳбатлашди. Мусобақа натижалари билан келгуси хабарларимизда таништириб ўтамиз. Эътиборингизга беллашувлардан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *