Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг расмий рамзи эълон қилинди

2028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг Ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақанинг расмий рамзларини эълон қилди. Мезбонларнинг фикрича, томошабинлар мазкур рамз орқали шаҳарнинг кўпқиррали кучини кўриб олишлари мумкин.

Рақамли давр учун тайёрланган анимацион рамз вақт ўтиши билан ривожланиб, ўзининг чексиз имкониятларини акс эттирадиган шаҳар руҳини ифодалайди.

“Лос-Анжелес ўзига хосликни талаб қилади. Уни бир сўз билан ифода қилишнинг имкони йўқ. Шаҳардаги ҳар бир туман, мавзе ва аҳоли ўзига хос аҳамиятга эга. ЛА-2028 Ўйинлари бизнинг жамоавий ижодкорлигимизни, биргаликдаги кучимизни ифода қилади”, – дейди Ташкилий қўмита раҳбари Кейси Вассерман.

LА-28 рамзида L ҳарфи жасоратни, 2 ва 8 рақамлари эса “А” ҳарфининг динамикаси ўзгариб турадиган воқеалар қаторини ифодалайди.

“Лос-Анжелес – бу миллионлаб инсонлар ва юзлаб лаҳжаларни бирлаштирадиган маскан. Ҳеч ким ҳеч қачон бўлажак Ўйинлар ва Лос-Анжелеснинг бор салобатини тўлиқ ифодалай олмайди”, – дейди ЛА-2028 маркетинг директори Эми Глисон.

ЛА-2028 рамзи қандайдир диққатга сазовор жой эмас, балки ижодкорлик, ўз қирраларини намойиш қилиш имконини берувчи платформадир.

“Биргаликда ижодкорлик имконияти чексиздир”, – дейди Кейси Вассерман.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *