Лукакунинг голи “Интер”га ғалаба келтирди

Италия чемпионати 12-турида “Интер” ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалабани қўлга киритди.

Ўйин меҳмонлар устунлиги остида ўтди. Бироқ Инсенье ва Ирвинг Лосанолар бир қанча имкониятларни кўкка совуришди. Иккинчи таймнинг 71-дақиқасида Давид Оспина жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатди ва учрашув ҳаками неаполликлар дарвозасига пенальти белгилади. Рефери билан вазиятни ҳал қилмоқчи бўлган Лоренцо Инсенье эса қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 11 метрли нуқтага яқинлашган Ромелу Лукаку дарвозабонга имкон қолдирмади, 1-0.

“Интер” ушбу ғалабадан сўнг 12 та ўйинда 27 очко тўплаб, 2-поғонани мустаҳкам жойлашиб олди, “Наполи” 23 очко билан 4-ўринда қолди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *