Мавритания антидопинг Конвенциясини ратификация қилган дунёдаги 189-давлат бўлди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ўзининг расмий сайтида Мавритания ислом республикаси ЮНЕСКОнинг спортдаги допингга қарши халқаро Конвенциясини ратификация қилган 189-давлатга айланганини эълон қилди.

Айтиш керакки, эндиликда дунёда ЮНЕСКОнинг ушбу Конвенциясини ратификация қилмаган бор йўғи 6 та давлат қолди холос.

WADA президенти Витольд Банька бу борада ўз билдириб ўтди:

“WADA жамоаси тоза спорт ҳамжамиятига қўшилган Мавританияни мамнуният билан қарши олади. Энди у ҳам антидопинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаётган дунёнинг 98% мамлакатлари қаторига киради”.

Маълумот учун, 2005 йилнинг 19 октябрида қабул қилинган ушбу Конвенция амалий восита бўлиб, давлатлар уни ратификация қилиш орқали спортдаги допингга қарши курашишда ҳайрихоҳ эканлигини билдиришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *