Майдонда спорт шифокорлари

Спортчиларимизнинг саломатлиги учун қайғурадиган шифокорларимиз бугун ўзлари атлетлик ҳиссини туйиб кўришди. Юртбошимиз илгари сураётган оммавий спорт тарғиботи бўйича ташаббусларининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази ходимлари, шунингдек, спорт федерацияси ва ассоциацияларида фаолият олиб бораётган шифокор, диетолог, массажчи, психологлар ўртасида стол тенниси, мини-футбол ва бадминтон бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мини-футбол беллашувлари “Бунёдкор” футбол клубининг академиясида ташкил қилинган бўлса, бадминтон баҳслари “Чорсу” спорт клубида, стол тенниси мусобақалари эса МОҚ биносида ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, тиббиёт ходимлари мазкур ўйинлар давомида ўзларининг юқори техника ва маҳоратлари билан ҳамкасблар ва ОАВ ходимларининг диққатига сазовор бўлишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, ғалабага бўлган ирода намоёндалари ҳам турли номинацияларда тақдирланишди. Маросимда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди. Расмийлар унда сўз олиб, барчага миннатдорчилик билдиришди ва иштирокчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Эътиборингизга ушбу мусобақалардан фотолавҳаларни ҳавола қиламиз:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *