Майдонда “Темурийлар” ва “Бобурийлар”

Бир неча кун муқаддам юртимизда Ўзбекистон поло федерациясининг ташкил топгани кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортган ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган воқеликлардан бири бўлди. Янги ташкил қилинган федерация қисқа фурсат ичида ўз ишини намоён қилди. Кеча “Universal jumping agro” от спорти клубида поло бўйича илк мусобақа бўлиб ўтди. Кўргазмали ўйин сифатида ташкил қилинган ушбу беллашувда “Темурийлар” ва “Бобурийлар” жамоалари баҳс олиб боришди. “Темурийлар” Қашқадарё воҳасидан ташриф буюрган чавандозлар бўлиб, уларнинг рақиблари Фарғона водийси вакиллари ҳисобланади.

Маълумки, ушбу спорт турининг илк кўриниши Марказий Осиёда пайдо бўлган ва у чавгон номи билан ҳам аталган. Мазкур ўйинга йиғилган томошабинлар қадимий ўйинларимиздан бирига гувоҳ бўлишди. Таъкидлаш жоиз, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва бошқа расмий меҳмонлар жараённи диққат билан кузатиб боришди. Қизиқарли ўтган баҳс “Бобурийлар”нинг 6:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дарвоқе, федерация раиси Баҳромжон Газиев ҳам ушбу кўргазмали ўйинда иштирок этди.

Эътиборингизга мазкур тадбирдан бир қатор фотосуратларга ҳавола қиламиз:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *