Малайзиядаги легионеримизнинг шартномаси тугаяпти, клуби эса уни олиб қолмоқчи

Малайзия Суперлигасида чиройли голлари билан олқишларга сазовор бўлган ҳамюртимиз Санжар Шоаҳмедовнинг “Теренгану” клуби билан тузган шартномаси декабрь ойида тугайди. У бир давра давом этган чемпионатда 10 та ўйинда 5 та гол урди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, айни пайтда Шоаҳмедовнинг олдида бир қатор қизиқарли таклифлар бор. Бунинг устига “Теренгану” раҳбарияти ҳам легионеримиз билан янги шартнома имзолаш ҳаракатида юришибди. Лекин Санжар ҳозирча клуби билан ўртадаги битимни узайтиришга шошилаётгани йўқ.

Ўзининг айтишича, аввало бошқа жамоаларнинг таклифлари устида ҳам ўйлаб кўрмоқчи ва шундан кейин бир қарорга келади. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *