
Хабарингиз бор, айни кунларда Англиянинг Манчестер шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина эркаклар ўртасида 88 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашув ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, ушбу вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Фарҳод Умрзоқов 195 кг натижа билан 1-ўринни қўлга киритди ва терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални ёздириб қўйди
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева бронза медалини ва эркаклар ўртасида 72кг вазн тоифасида Искандар Турсунбоев олтин медални қўлга киритган эди.