
Англия Премьер-лигаси 13-турида “Манчестер Сити” “Вест Бромвич”ни қабул қилади. Ушбу баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
Премьер-лига 13-тур16/12/2020, 01:001:1![]() | ||
Стадион: Etihad Stadium 0 томошабинБош ҳакам: Peter Bankes |






45’90’








- 90+4′Ўйин якунланди.
- 90+4′Натан Акенинг подкати ўхгамади ва ҳака унга сариқ карточка кўрсатди.
- 90+2′Ромейн Сойерс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+1’Илкай Гюндоган баланд саркраб, дарвозага зарба йўллади, Сем Жонстондан сейв.
- 90′Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90′Ли Пелтьер қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 88′Серхио Агуэро қанотда тўпни эгаллаб, дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоўанинг ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.
- 87′Мэтт Филлипс ўйинни тарк этди, Ли Пелтьер майдонга тушди.
- 85’Кевин де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбасини Сем Донстон қийинчилик билан қайтарди.
- 84’Вест Бромвич футболчиси қўполлик ишлатди.
- 82’Натан Аке қўполлик ишлатди.
- 80′Жейк Ливермор ўйинни тарк этди, Филип Кровинович баҳсни давом эттиради.
- 79’Вест Бромвчи футболчиси қўполлик ишлатди.
- 79′Кевин де Брюйнениг бурчакдан узатган паси Серхио Агуэрога тегиб йўналишини ўзгартирди, бироқ Сем Жонстон тўпни эгаллаб олди.
- 78′Кевин де Брюйненинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 75′Фил Фоден ўрнига Серхио Агуэро ўйинга қўшилди.
- 75′Бенжамин Менди майдонни тарк этди, Кайл Уокер майдонга тушди.
- 70′Славен Билич ўзгариш ҳозирламоқда. Карлин Грант захирага олинди, Чарли Остин майдонга тушди.
- 68’Кевин де Брюйненинг узатган пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 64’Жоау Канселунинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 62’Мэтт Филлипс жарима майдони ичида Эдерсон дарвозаси томон зарба йўллади, ноаниқ.
- 58′Рахим Стерлингга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
- 57′Рахим Стерингнинг 2 метрлардан йўллаган зарбасини Сем Жонстон қайтарди.
- 56’Габриэл Жезус ҳимоячини ортда қолдира олмади, тўп Вест Бромвич футболчисидан майдонни тарк этди.
- 56′Габриэль Жезуснинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 51’Жоау Кансуленинг зарбасидан сўнг Сем Жонстон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 46′Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1′Ҳакам жамоларни танаффусга таклиф қилди.
- 45′Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43′ГОООООООЛ! Жарима майдони яқинида Семи Аджайининг кучсиз зарбаси рикошет билан даврозага бориб тушди.
- 42’Жоау Канселу Грейди Дианганага қўполлик ишлатди.
- 41’Кевин де Брюйненинг жарима зарбасидан узатган паси хеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.
- 40′Конор Галлахер Габриэл Жезусга қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 38′Кевин де Брюйненинг бурчак зарбасидан узатмасидан сўнг Жоау Канселу ноаниқ зарба берди.
- 37’Фил Фоденнинг жарима майдони ичида Рахим Стерлингга узатган пасини ҳимоячи қайтарди.
- 32′Конор Галлахернинг жарима чизиғи устидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 30′ГООООООООЛ! Илкай Гюндоганнинг дарвозага тўхтатмасдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 27’Рахим Стерлинг жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдаб ўтишга уринди ва тўпни йўқотди.
- 25′Рубен Диашнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 25’Кевин де Брюйненинг узатмасига ҳимоячи блок қўйди.
- 23′Вест Бромвич футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 21’Бенжамин Мендининг юқорилатиб узатган паси ноаниқ чиқди.
- 20’Илкай Гюндоганга Жейк Ливермор қўполлик ишлатди.
- 19′Фил Фоден офсайдда қолиб кетди, дея қайд этди лайнсмен.
- 18’Кевин де Брюйненнг узатган пасини Сем Жонстон осонлик билан ушлаб олди.
- 17’Рахим Стерлингга узатма кучлироқ чиқди, дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради.
- 16′Сити футболчисининг бурчакдан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 15’Сем Жонстон тўпни ушлашда хато ўйнади, бурчак тўпи.
- 14’Жоау Канселунинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи қайтариб юборди.
- 13′Кевин де Брюйне тўпни узатаётганда Фоден ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 12’Кевин де Брюйненинг жарима майдонига узатмасини Сем Жонстон ушлаб олди.
- 9’Жоау Канселунинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 8′Ҳимоячилар хатосидан сўнг Карлан Грант дарвозага зарба йўллади, Эдерсон тўпни қайтарди.
- 5’Кевин де Брюйненинг узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 4′Вест Бромвич футболчиси офсайдда қолиб кетди.
- 2’Жоау Канселу тўпга етиб бора олмади. Вест Бромвич дарвозабони тўпни ўйинга киритиб беради.
- 1′Ўйин бошланди.
- 0’Бугунги баҳсни Питер Бэнкс бошқаради.