“Манчестер Юнайтед” Италия клуби футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Хакан Чалханоглу ва “Милан” клубининг шартномани узайтириш борасидаги музокаралари боши берк кўчага кириб қолган. Чунки миланликлар хавбек учун йилига 5 миллион евро маош беришга тайёр эмас. 

Футболчининг агенти мижозини Европанинг топ клубларига таклиф қилмоқда. Улар орасида энг яхшироқ вариант “Манчестер Юнайтед” бўлиб турибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *