“Манчестер Юнайтед” меҳмонда иродали ғалабага эришди

Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган “Шеффилд” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. 

Мезбонлар таркибида Дэвид Макголдрик амалга оширган дублга, “қизил иблислар”дан Рэшфорд (2 та) ва Марсьяль жавоб қайтарди. 

Ғалабадан сўнг, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари 23 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 6-поғонасига кўтарилиб олди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *