“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигаси 14-турида “Манчестер Юнайтед” “Лидс”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Скот Мактоминей Бруно Фернандешдан тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба билан ҳисобни очди. Бир дақиқадан сўнг Скот Мактоминей Антони Марсьлянинг узатмасини ўзига бўйсундириб, тўпни дарвозанинг ўнг томонига жойлаб қўйди. 20-дақиқада Бруно Фернандеш жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.  37-дақиқада Антони Марьсль бурчакдан узатилган пасни жамоадошига етказиб берди, Виктор Линделёф эса очиқ қолган дарвозани аниқ нишонга олди. Тайм сўнггида Лиам Купер бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. 66-дақиқада Дэниел Жеймс ҳимоячини ортда қолдириб, кучли зарба билан дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди. Тўрт дақиқадан сўнг “Лидс” ҳимоячилари Антони Марсьялга қўполлик ишлатди ва ҳакам пенальти белгилади. Бруно Фернандеш 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 73-дақиқада Стюарт Даллас кучли зарба билан ҳисобни қисқартирди.

АПЛ 14-туридан сўнг 13 та ўйин ўтказган “Манчестер Юнайтед” 26 очко жамғариб, 3 ўринга кўтарилиб олди, “Лидс” 14 ўйинда 17 очко билан 14 ўринда қолди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *