“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси “Реал”га ўтишга рози бўлди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль ёзда жамоани тарк этиб, “Реал”га ўтиш истагини  билдирди.

25 ёшли франциялик футболчи “Манчестер Юнайтед”да  ўз келажаги порлоқ эканига ишонмаяпти ва имкон қадар тезроқ бу ердан кетмоқчи.

Марсьялнинг манчестерликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил қилади. Жорий мавсумда олтита учрашувда қатнашган футболчи бирорта гол ура олмади. Сульшернинг  Марсьялни жамоанинг асосий тўпурарига айлантириш ғояси эса иш бергани йўқ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *