Марадонанинг сўнгги сўзлари маълум бўлди

Аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадона 25 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмди.

Маълумотларга қараганда, Диего эрталаб уйғонганида аҳволи ёмон бўлган. У нонуштадан сўнг, яна жойига ётган. Яқинда миясида операцияси қилинган собиқ футболчига қараётган ҳамшира тез ёрдам чақиртирган. Лекин бу фойда бермади.

Маълум бўлишича, Марадонанинг сўнгги сўзи “Me siento mal”, яъни испанчадан таржима қилинганда “Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман” бўлган. Диего юрак уриши тўхташи оқибатида маҳаллий вақт билан соат 12:00га яқин вафот этган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *