Марказий Осиё мамлакатлари Миллий олимпия қўмиталарининг Бош котиблари истиқболли масалаларни муҳокама қилишди

Марказий Осиё мамлакатлари Миллий олимпия қўмиталарининг Бош котиблари истиқболли масалаларни муҳокама қилишди

Бутун дунёда юзага келган эпедемиологик вазият сабаб кўплаб ташкилотлар хорижий ҳамкорлар билан тажриба алмашган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Шу қаторда Ўзбекистон МОҚ ҳам бошқа давлатларнинг Миллий олимпия қўмиталари билан тажриба алмашмоқда.

Бу борада Марказий Осиё мамлакатлари Миллий олимпия қўмиталарининг Бош котиблари ҳам мазкур йўналиш бўйича онлайн видеоконференцияда суҳбат ўтказишди. Унда Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрон Миллий олимпия қўмиталарининг Бош котиблари иштирок этди.

Учрашув давомида кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, Марказий Осиё мамлакатларидаги пандемия ҳолати, миллий терма жамоаларнинг Токиода бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлиги, мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўқув-машғулот йиғинларини тўғри ташкил қилиш бўйича фикрлар билдирилди. Шунингдек, томонлар келажакдаги режалар ҳақида маълумот алмашишди. Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов унда 2025 йил мамлакатимизда бўладиган ўсмирлар Осиё ўйинларига ҳамкорликда тайёргарлик кўриш борасидаги ташаббусни илгари сурди. Ўз навбатида, бошқа иштирокчилар бу каби қизиқарли мавзуларни кенг муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *