Машғулотлар авжида!

Аввал хабар берганимиздек, 25-28 март кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида Пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтади.

Дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 150 га яқин спортчилар иштирок этадиган ва “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берадиган ушбу нуфузли мусобақага Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубогида аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасида Рўза Қўзиева, эркаклар ўртасида 72 кг вазн тоифасида Искандар Турсинбоев, 88 кг вазн тоифасида Фарҳон Умрзақов ва 107 кг вазн тоифасида Нуриддин Давлатов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *