Мағлубиятли сериясига якун ясаган “Тоттенхэм” турнир жадвалида юқорилади

Англия премьер-лигаси 15-тур учрашувлари ўз якунига етди. Сўнгги баҳс “Вулверхэмптон” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўртасида кечди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Дастлаб, илк дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очди. Жарима майдони ташқарисидан зарба берган Ндомбеле мўлжалда адашмади. Кейинчалик, бутун ўйин давомида ҳимоявий футбол намойиш этган “Тоттенхэм” ўз дарвозасидан шол ўтказиб юборди. “Бўрилар” бурчак тўпидан унумли фойдаланиб кетди. Қутқарувчи ролида Роман Саисс.

Кетма-кет икки ўйинлик мағлубиятли сериясига якун ясаган “шпорлар” очколари сонини 26 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги дақиқаларда 1 очко ишлаб олишга муваффақ бўлган “Вулверхэмптон” 11-поғонада қолди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *