Маҳмуд Мурадов неча кунлик карантинга олинди?

Маълумки, 31 октябрь куни ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов “UFC Vegas 12” турнирида навбатдаги жангини ўтказар ва унга океан орти вакили Кевин Холланд рақиблик қилиши лозим эди. Бироқ ҳамюртимиз ва унинг польшалик мураббийида коронавирус аниқланганлиги сабабли мазкур жанг қолдирилди. Бу борада хабар бериб ҳам ўтган эдик.  

Биз ушбу воқейлик муносабати билан Маҳмуд Муродовнинг Тошкентдаги машғулотларига яқиндан ёрдам берувчи “Легион” клуби мураббийи Жасур Алижонов билан боғландик.

 Афсуски, шундай ҳолат юзага келиб, жанг қолдирилишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, Маҳмуд ўзини яхши хис қилмоқда. Энди, 10 кунлик карантинда бўлади. Шундан сўнг, кейинги режаларга ойдинлик киритилади, деган фикрдаман. Шу ўринда унга соғлик ва саломатлик тилаб қоламан!“,- деди Алижонов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *