Маҳмуд Муродов Disgusting Men нашрига “Дота 2” ўйнаши ҳақида айтиб берди

UFCдаги илк ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов “Dota 2” ўйинига бўлган қизиқиши ҳақида гапириб берди.

“Карантин жорий қилинганида мен ўйин учун махсус ноутбук сотиб олдим. Айтганча, яқинда янги компьютерга буюртма бердим. Кунига камида 2-3 соат “Dota” ўйнайман. Карантин даврида камида 200 соатимни шу ўйинга сарфладим.

Мен шерикларим билан қўнғироқлашиб, биргаликда ўйнайман. Шундай пайтлари ҳам бўлдики, машғулотларим бўладиган куни эрта тонг соат 05:00 гача ўйнаб чиқдим. Аёлим ҳомиладор бўлганида одамлар билан камроқ кўришиб, кўпроқ вақтимни уйда ўтказишга уриндим. Уйда эканлигимда у бахтли эди, мен эса хурсанд бўлдим.

“Dota”да битта жамоага қўшилиб олганман. Улар учун ўйнаганимга катта пул тўлашади – ойига 3, 5 минг евро. Турнирларда иштирок этмайман, шунчаки, уларнинг жамоаси номидан ўйнайман. Йил якунига қадар шартномам бор ва улар янги битим имзолашимни исташмоқда.

Жамоанинг номи “Entropiq”, улар Чехиядаги энг кучлилардан бири. Орасида “бузиқлари” ҳам бор. Уларга “сўкинманг, мени ёшим 30 дан ошган,” – деб айтаман.

Яқинда, улар мендан нима иш қилишимни сўрашди. Аввалига, UFC жангчиси эканлигимни айтганимда ишонишмади. Instagram саҳифамни кўришни тавсия этдим. “Болалар қаранг! Бу ҳақиқатдан ҳам UFC жангчиси экан,” – деб ҳайратланиб қолишди. Ҳа, шунақаси ҳам бўлиб туради. Шундан сўнг, улар менга “ака ўйнаймизми, ака ўйнаймизми,” – деб кўп ёзадиган бўлиб қолишди,” – деди Муродов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *