Мбаппега кураш бошланди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг бозори ҳозирдан қизий бошлади.

Аввало, парижликлар асосий тўпурларидан бирига янги беш йиллик шартнома таклиф қилиб, йилига 30 миллион евро маош ваъда қиляпти. Бироқ, франциялик ҳужумчи бунга муносабат билдирган йўқ.

“Реал” ёзда Мбаппени олишни режалаштирмоқда ва анчадан буён Мбаппени парижликлар билан янги шартнома имзолаб қўймасликка кўндирмоқчи. Ҳатто мадридликлар 21 ёшли футболчига янги шартнома тузмаслиги учун 100 миллион евро бонус ҳам ваъда қилган эди.

“Ливерпуль” устози Юрген Клопп ҳам Мбаппенинг мухлиси ҳисобланади. Ёзда ливерпулликлар ёш ҳужумчи учун олти йиллик шартнома ва 50 миллион евро маош бермоқчи эканини билдирганди. Ҳозир ҳам Клопп Мбаппени Зиданга осонликча бериб қўймоқчи эмас.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *