“Мен Шомуродовга ишонаман, у асосий ҳужумчимиз!”

Элдор Шомуродов ўйнаётган “Женоа” А Сериянинг навбатдаги турида “Фиорентина” майдонида ғалабага жуда яқин келганди. Ўйиннинг охирида рақиб дарвозасига йўл топган генуяликларга муҳим ғалабани ушлаб қолиб учун бир неча сония етмади холос.

Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов илк бор Франк Рибери, Хосе Кальехон, Жакомо Бонавентура ва Душан Влахович каби юлдузларга қарши тўп сурди.

130705889_4124083170935905_5884464407364843743_o_1

Бундан олдинги иккита ўйиндаги муваффақиятдан сўнг, Элдор Шомуродов бу гал самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Бу футболчимизнинг ҳаракатларига ўз муносабатини билдирган мухлислар фикрига ҳам таъсир қилди.

Эътиборингизга, “Женоа” мухлисларининг ўзбек легионери ўйинига берган баҳосини ҳавола этамиз.

Carmine Buonissimo

Менимча, бу Шомуродов ва Скамакка тандемининг энг ёмон ўйини бўлди. “Фиорентина” баланд бўйли ҳужумчиларимизнинг ўйин услубини яхши ўрганган кўринади. Кейинроқ, уларнинг ўрнига майдонга тушган Дестро ва Пьяца мезбонлар дарвозасига йўл топди. Балки бу икки футболчи кейинги баҳсда имкониятга эга бўлар!

Nicola Massa

Шомуродов  бу галги ўйини билан “Аввалги муваффақиятлар тасодиф эмасмиди?” деган савол уйғотиб қўйди.

Erik Noce

Ҳужумчиларимиз суст ҳаракат қилди. Генуяда зўр ўйнай бошлаган Скамакка ва Шомуродов Флоренциядаги учрашувда ўзига ўхшамади. Балки, мураббий уларни ҳар бир учрашувда ўйнатиб, чарчатгандир. Улар дам олиши керак.

Vincenzo Spitaletta

Элдор ўз даражасида ўйнай олмади. Бунинг  ёмон томони йўқ. Иккита ўйинда қаҳрамон бўлганди. Яқинда жароҳатдан қутилди ва ҳали идеал спорт формасини тиклагани йўқ. Мен унга ишонаман. Шомуродов мавсумдаги асосий ҳужумчимиз!

Alessio Buggati

Бу гал ҳужумдагилар яхши ўйнай олмади. 87-дақиқагача атиги икки марта зарба бердик. Кейин ҳаммаси жойига тушди.

Massimo Bargniani

Мен Маран Шомуродовни бекор захирага олди, деб ҳисоблайман. У Скамаккадан самаралироқ ўйнаётган эди. Элдор “Женоа”нинг қарши ҳужумдаги ўйин услубига ҳаммадан кўра мос тушади.

Roberto Mangione

Элдорнинг омади чопмади! Умуман олганда, бутун жамоа ўз ўйинини кўрсата олгани йўқ. Лекин охирида омадимиз келиб гол урдик ва ҳатто ғалабага ҳам яқин келгандик.

Max Pozzo

Шомуродов юлдузлик касалига чалинмадими? Голли пас ва голдан кейин ўйинидан ёрқин ҳаракатлар кўзга ташланмади.

gettyimages-1230001355-2048x2048

“Женоа” А Сериядаги навбатдаги учрашувини 13 декабрь куни ўз майдонида амалдаги чемпион “Ювентус”га қарши ўтказади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *