Мерганимиз халқаро мусобақада совриндор бўлди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Қозоғистонда ўқ отиш спорти бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Онлайн тарзда ташкил қилинаётган мазкур мусобақанинг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Траншеяли стенддан отиш машқида Алексей Ремёнов учинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, бу муваффақият орқали ҳамюртимиз халқаро тоифадаги спорт устаси мақомини ҳам қўлга киритди. Шунингдек, айланма стенд машқида Руслан Утаганов ва Бегзод Абдураҳимов мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринни эгаллаб, спорт устаси талабини бажаришди.

Мусобақа 30 октябрга қадар давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *